https://storage.kun.uz/source/6/iESm1TsdMQrmOKFgiiMNPUIpwSfBfUgg.jpg
Фото: touristisrael

Kun.uz | Расмий канал

Исроил ва Баҳрайн тўғридан тўғри авиаалоқа ўрнатади

Исроил ва Баҳрайн ўртасида ўзаро муносабатлар яхшиланиши натижасида тўғридан тўғри авиаалоқа ўрнатилади. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху маълум қилди. 

“Давлатлар ўртасида жонли ва тўғридан-тўғри авиаалоқа ўрнатилади”, деб айтган Нетаньяху Исроил ҳукумати олдида сўзлаган нутқида. 

Баҳрайн БААдан кейин Исроил билан муносабатларни яхшилашга қарор қилган Форс кўрфазидаги иккинчи давлатга айланди. Аввалроқ Саудия Арабистони Исроилни тан олмаслигини, бироқ Исроил самолётларига Форс кўрфази давлатларига бориш учун ўзининг ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат беришини маълум қилганди.

Форс кўрфази давлатларидан яна бири - Уммон Баҳрайннинг Исроил билан муносабатларни яхшилаш қарорини қутлаган ва бу Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик ўрнатилишига кўмак беришига умид билдирган. 

“Уммон бир нечта араб давлатлари томонидан танлаган ушбу янги стратегик йўл Исроил томонидан Фаластин ерларининг босиб олиниши тўхтатилишига ва пойтахти Шарқий Ал-Қудсда жойлашган мустақил Фаластин давлати ташкил этилишига асосланган тинчликка эришишга кўмак беради”, деб айтилган Уммон ҳукумати баёнотида. 

Бироқ Уммоннинг ўзи Исроил билан муносабатларни яхшилаш борасидаги ўз режаларини эълон қилмаган.