Ўзбекистонда доллар, рубль, евронинг расмий курси қимматлашди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, эртага, 15 сентябрдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 295 сўм 33 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 21 сўм 16 тийинга қимматлаган.
1 евро курси 12 194 сўм 82 тийинга баҳоланиб, 32 сўм 26 тийинга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўм 37 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 137 сўм 65 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.