"Ман Сити" "Атлетико" ҳимоячиси учун 89+5 млн евро таклиф қилди
"Атлетико" марказий ҳимоячиси Хосе Хименес "Манчестер Сити" қизиқишларига сабаб бўлди.
Манчестер клуби аллақачон 25 ёшли уругвайлик футболчини трансфер қилиш бўйича "Атлетико"га расмий таклиф билан чиққан. "Ман Сити" 89 миллион евро ва бонус сифатида 5 миллион таклиф қилди.
"Атлетико" 120 миллон евролик товон пулини фаоллаштирмасдан туриб, футболчини қўйиб юбормоқчи эмас.
Футболчи Мадридда ўзини қулай ҳис этади, бироқ у "Сити"дан жуда фойдали таклиф олди. "Матрасчилар" устози Диего Симеоне футболчини қолишга кўндиришга интилади.
Маълумот учун, Хименес 7 мавсумни "Атлетико"да ўтказди.
Эслатиб ўтамиз, бир йил олдин "Манчестер Сити" 70 миллион евролик товон пулини тўлаб, "Атлетико"дан ярим ҳимоячи Родрини сотиб олган эди.
Манба : AS