https://championat.asia/upload/storage/592158_original.jpg

"Ливерпуль" Груйичга имконият беради

"Ливерпуль" ҳали ярим ҳимоячи Марко Груйични ижарага юборишни режалаштирмаяпти.

"Қизиллар" сербиялик футболчини камида йил сўнггига қадар ўз таркибларида олиб қолишмоқчи. Бу ҳақда футболчининг агенти Фали Рамадани айтиб ўтди.

Груйич "Ливерпуль"га 2016 йилда ўтган, аммо шу пайтга қадар Мерсисайд клубида атиги 14 бор майдонга тушган. "Қизиллар" мунтазам равишда уни ижарага юборишади.

Серб сўнгги икки мавсумни "Герта"да ўтказди. Немислар 24 ёшли хавбекни яна 1 йилга ижарага олишмоқчи эди, аммо "Ливерпуль" ҳали бунга рози бўлмаяпти.

Манба : Kicker