https://championat.asia/upload/storage/592150_original.jpg

Ўзбекистон U16 терма жамоаси Тожикистонда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

Олим Шокиров мураббийлигидаги Ўзбекистон U16 терма жамоаси 14-25 сентябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Бугун пойтахтимиздаги “Чиғатой” базасига йиғилган футболчиларимиз дастлаб короновирусга тест топширди. Тест натижалари чиққунига қадар улар яккалик режимида бўлиб туради.
Эртага умумий гуруҳ машғулотларига старт берилади. 20 сентябрь куни ўсмирлар терма жамоаси Хўжандга йўл олади.
21 ва 24 сентябрь кунлари “Мустақилликнинг 20 йиллиги” стадионида ўзбекистонлик ва тожикистонлик ўсмирлар ўртасида иккита ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.
Мазкур йиғинга чақирув олган футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар

1. Пармонов Бекнур (Насаф)
2. Маҳмудов Ҳусан (Пахтакор)
3. Кенжаев Асрор (Спартак)
Ҳимоячилар
4. Ваниев Асан (Пахтакор)
5. Погосян Вазген (Пахтакор)
6. Поёнов Суннатила (Пахтакор)
7. Тўхтасинов Тохир (Бунёдкор)
8. Абдуразоқов Миркомил (Пахтакор)
9. Зеватдинов Александр (Бунёдкор)
Яримҳимоячилар
10. Пазилдинов Муҳритдин (Пахтакор)
11. Ҳусанов Абдуқодир (Бунёдкор)
12. Хайруллаев Алишер (Насаф)
13. Кохоржонов Асад (Бунёдкор)
14. Иномов Диёр (Спартак)
15. Абдуразоқов Нодир (ЧКОР)
16. Жумахонов Пўлат (Пахтакор)
17. Усмонов Муҳаммадали (Пахтакор)
18. Исламов Риан (Пахтакор)
19. Бегларханов Асад (Пахтакор)
20. Ўринбоев Муҳаммадали (Пахтакор)
Ҳужумчилар
21. Хожибоев Сардор (Пахтакор)
22. Турдимуродов Рустам (Пахтакор)
23. Акрамов Шаҳзод (Насаф)

Манба : ЎФА матбуот хизмати