https://championat.asia/upload/storage/592159_original.jpg

Годин бошқа бир А Серия клубига ўтишга яқин

"Интер" ҳимоячиси Диего Годин "Кальяри"га ўтиши мумкин.

Клублар 34 ёшли ўйинчининг трансфери борасида фаол музокаралар олиб боришмоқда. "Кальяри" Годинга бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 2,5 миллион евролик маош билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.

"Интер" футболчи маошининг бир қисмини келаси мавсум ҳам тўлашга тайёр. Уругвайлик ҳам Сардинияга йўл олишга қарши эмас.

Годин 2019/20 йилги мавсум барча мусобақаларда 36та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг миланликлар билан тузган шартномаси 2022 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

Манба : Calciomercato