Моуринью Регилонни "Тоттенхэм"да кўрмоқчи
"Реал" ҳимоячиси Серхио Регилон фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
23 ёшли испаниялик футболчига "Тоттенхэм" қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар бош мураббийи Жозе Моуринью ўйинчини клубда кўрмоқчи.
Футболчи ўтган мавсумни "Севилья"да ўтказди ва Андалусия клуби билан Европа Лигасида ғолиб чиқди.
Регилон "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. У Испания терма жамоасида 1та ўйин ўтказган.
Манба : Daily Mail