ПСЖ Лига 1 3-тури доирасида “Марсель”га 0:1 ҳисобида енгилди.
Бу “Марсель”нинг 2011 йил ноябридан бери ПСЖ устидан қозонган илк ғалабаси бўлди. Аввалги 20 та ўйиндан (барча мусобақаларда) 17 тасида ПСЖ ғалаба қозонган, 3 та баҳс эса дуранг билан якунига етганди.
Қайд этиш жоиз, “Марсель” Лига 1 доирасида жорий мавсум аввалигдаги 2 та ўйинда ҳам ғалаба қозонди.