https://championat.asia/upload/storage/592177_original.jpg

"Вильярреал" Де Шильонинг трансферидан воз кечди

"Ювентус" ҳимоячиси Маттиа Де Шильо "Вильярреал"га ўтмайди.

Испан клуби ўз эътиборини бошқа мақсадларга, хусусан "Осасуна" ҳимоячиси Первис Эступиньянга қаратган.

"Вильярреал" жароҳати туфайли бутун мавсумни ўтказиб юборадиган Альберто Моренога ўринбосар изламоқда.

Де Шиль ўтган мавсум барча мусобақаларда 13та ўйинда майдонга тушиб, 1та сариқ карточка олди.

Манба : Calciomercato