https://championat.asia/upload/storage/592215_original.jpg

Месси 2020 йилнинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчиси

Forbes журналис 2020 йилнинг энг кўп ҳақ тўланадиган футболчилари рўйхатини эълон қилди.

Ушбу рейтингни “Барселона” форварди Лионель Месси бошқариб бормоқда. Унинг даромади 126 миллион долларга баҳоланмоқда. Кейинги поғонада “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду бормоқда. У 2020 йилда 117 миллион евро ишлаб топган. Кучли учликка ПСЖнинг бразилиялик легионери Неймар якун ясаган (96 миллион доллар).

Тўлиқ рейтинг қуйидагича кўриниш олган:

1. Лионель Месси («Барселона», $ 126 млн)

2. Криштиану Роналду («Ювентус», $ 117 млн)

3. Неймар («ПСЖ», $ 96 млн)

4. Килиан Мбаппе («ПСЖ», $ 42 млн)

5. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», $ 37 млн)

6. Поль Погба («Манчестер Юнайтед», $ 34 млн)

7. Антуан Гризманн («Барселона», $ 33 млн)

8. Гарет Бэйл («Реал», $ 29 млн)

9. Роберт Левандовский («Бавария», $ 28 млн)

10. Давид Де Хеа («Манчестер Юнайтед», $ 27 млн).

Манба : Forbes