https://storage.kun.uz/source/6/ScJHEOW7F9cIyr1y7sgontwGDLIjF2aa.jpg
Фото: Formula1

Kun.uz | Расмий канал

Формула-1: Льюис Ҳэмилтон Тоскана босқичининг биринчи ғолиби бўлди

“Формула-1” пойгалари тарихида Италиянинг Скарперия-э-Сан-Пьеро коммунасида биринчи марта ўтган Тоскана босқичи ўз ниҳоясига етди. Ушбу босқичда амалдаги чемпион Льюис Ҳэмилтон ғалаба қозонди.

Ҳэмилтон учун ушбу ғалаба фаолиятидаги 90-ғалаба бўлди. Унга “Формула-1” афсонаси Михаэл Шумахер рекордини такрорлаш учун яна бир марта маррани биринчи бўлиб кесиб ўтиш қолди. 

Пойгада 2-ўринни Ҳэмилтоннинг жамоадоши Валттери Боттас, 3-ўринни “Ред Булл” аъзоси Александер Албон эгаллади. Албон фаолиятида биринчи марта шоҳсупадан жой олди.

Эътиборлиси, ушбу гран-при “Феррари” жамоаси учун мингинчи босқич бўлди. Пойга тўқнашувлар сабабли икки марта тўхтатилди. Маррага 20 пойгачидан 12 нафаригина етиб кела олди. “Формула-1”да охирги марта пойга икки марта 2016 йил Бразилия босқичида тўхтатилган.

9 та босқичдан кейин умумий ҳисобда Ҳэмилтон етакчилик қилмоқда, унинг ҳисобида 190 очко бор. 2-ўринни 135 очко билан Боттас, 3-ўринни 110 очко билан Ферстаппен эгалламоқда. 

Пойганинг кейинги босқичи – Россия гран-приси “Сочи-Автодром”да 25-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.