https://championat.asia/upload/storage/592105_original.jpg

"Лион" инглиз клубининг таклифини рад этди

"Лион" ҳужумчиси Бертран Траоре "Астон Вилла"га ўтмайди, деб хабар бермоқда Footmercato.

Нашрнинг ёзишича, инглиз клуби ёзги трансфер ойнасида футболчини сотиб олишни ният қилган ва у учун 17 миллион евро таклиф қилган. Бироқ "Лион" футболчини сотишни хоҳламаган.

25 ёшли Траоре "Лион"да 2017 йилдан бери ўйнаб келмоқда. У клуб учун барча турнирларда 126 учрашув ўтказиб, 33 та гол урган ва 17 та голга ассистентлик қилган. Унинг француз клуби билан шартномаси 2022 йилнинг июнигача мўлжалланган. 

Манба : Footmercato