https://championat.asia/upload/storage/592190_original.jpg

Бундеслигадан дараклар. "Вердер" – "Герта" учрашувига томошабинлар киритилади

Бремен шаҳридаги "Везерштадион" стадионида бўлиб ўтадиган Германия чемпионатининг 2020/2021 йилги мавсуми биринчи турида маҳаллий "Вердер" жамоаси ва Берлиннинг "Герта" клуби ўзаро тўқнаш келади.

Бремен федерал штати маъмурлари минтақада COVID-19 тарқалиши кўрсаткичи пастлиги ва Вердернинг ўзида санитария чоралари кўрилганлиги сабабли 8500 нафар мухлисга ўйинга ташриф буюришларига рухсат беришди (стадион сиғимининг 20%и). Шу билан бирга, Германияда 31 октябрга қадар томошабинлар билан спорт тадбирларини ўтказиш бўйича миллий тақиқ мавжуд. Бироқ якуний қарор ҳудудий ҳокимиятга тегишли.

Эслатиб ўтамиз, ўйин 19 сентябрь куни бўлиб ўтади.

"Вердер" ўтган мавсумда Бундеслигада қолишнининг уддасидан чиққан бўлса, "Герта" 10-ўринни эгаллаганди.

Манба : Kicker