https://championat.asia/upload/storage/592106_original.jpg

"Арсенал" франциялик иқтидор эгаси учун курашда етакчилик қилмоқда

"Арсенал" "Дижон" ярим ҳимоячиси Мунир Шуярга қизиқиш билдирмоқда.

Нашрнинг ёзишича, инглиз клуби яқин орада футболчини сотиб олмоқчи. "Канонирлар" ярим ҳимоячи учун 15 миллион евро тўлаши мумкин. Шуярга "Вулверхэмптон" ва "Лидс" ҳам қизиқмоқда.

21 ёшли Шуяр 2019 йилдан бери "Дижон" таркибида тўп тепмоқда, у клуб таркибида барча турнирларда 26 учрашув ўтказган бўлиб, 6 та гол ва 1 та голи узатмага эга. Унинг "Дижон" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзигача амал қилади.

Манба : L'Equipe