Лэмпард Клоппнинг трансферлар ҳақидаги гапига жавоб берди
"Челси" бош мураббийи Фрэнк Лэмпард "Ливерпуль" устози Юрген Клоппнинг трансферлар ҳақидаги гапига жавоб қайтарди.
Олдинроқ Клопп "Ливерпуль"нинг "Челси" каби кўп футболчиларни сотиб ололмаслигини, Мерсисайд клуби бошқача эканлигини айтган эди.
"Сиз "Ливерпуль" ўйинчиларини кўришингиз мумкин - ван Дейк, Алиссон, Фабиньо, Кейта, Мане ва Салаҳ. Жуда юқори нархга эга ажойиб футболчилар. "Ливерпуль" уларни маълум бир давр мобайнида сотиб олган. Биз эса бу ишни таъқиқдан сўнг амалга оширдик ва таркибни кучайтириш билан вазиятни ўнглашга уриняпмиз.
Биз "Ливерпуль"нинг айни дамда юқори даражада эканлигини биламиз, уларда ажойиб ўйинчилар борлигини ҳам. "Ливерпул"нинг қилган ақлли иши шундаки - улар бир неча йиллар давомида ўз мураббийлари ва тизимларига ишонишди. Бу ажойиб ҳикоя, аммо улар ўйинчиларга кўп пул сарфлашган", - дейди Лэмпард.
→ Юрген Клопп трансферлар ҳақида: "Ливерпуль" ўзини "Челси" каби тута олмайди"
Манба : Daily Mail